Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишга олиб киришни ваъда қилган фирибгарга жазо тайинланди
Жорий йилнинг 25 июль куни жиноят ишлар бўйича Фарғона вилоят Данғара туман суди томонидан Х.Сотволдиев раислигида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда айбланувчи С.С. устидан 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди (ўта хавфли рецидивист томонидан), 28,211-моддаси (пора бериш) 2-қисми «а» банди (ўта хавфли рецидивист томонидан) бўйича жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, С.С. 2018 йилнинг 12 апрель куни фуқаро Б.А. дан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «Ангрен-Поп» терминалларидан фойдаланиш дирекцияси «Автонефттранс» автотранспорт жамланмаси Поп участкаси қайта ташкил этилаётганини айтиб, заводда ишловчи таниши орқали ҳайдовчилик вазифасига ишга олиб киритиб қўйишни айтган. Эвазига 2 300 000 сўм пул ва меҳнат дафтарчаси, шахсига оид ҳужжатлари нусхаларини олган. Бундай ҳолат, Б.Ж. билан ҳам содир бўлган. Ундан 2 250 000 сўм пул ва меҳнат дафтарчаси, шахсига оид ҳужжатлари нусхаларини олган.
19 апрель куни фуқаро А.Т. ва Б.Т. билан кўришган. Б.Т.дан 2 230 000 сўм, А.Т. эса 2 240 000 сўм пул ва ҳужжатларни олган.
22 апрель куни яна худди шундай қилмишини давом эттирган. М.И. исмли шахсдан ҳам худди шундай ҳайдовчиликка олиб киришини айтиб, 3 800 000 сўм пул олган.
2018 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментининг Данғара туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган вақтда қўлга олинган.
Суд, далилларни ҳисобга олиб, С.С. ни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топди ва сутканинг соат 18:00 дан соат 08:00га қадар чиқишни чеклашдан иборат 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026