Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб турибди
Фото: Sputnik
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Б.Конисбаев» ўтказув пунктининг Қозоғистон томонида юк автомобилларидан иборат улкан навбат юзага келди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Сўнгги маълумотларга қараганда, бу ерда 150-200та фура йиғилиб қолган, деб маълум қилди Туркистон вилояти давлат даромадлари департаменти.
Департаментнинг билдиришича, бундай тиқилинчлар баҳордан буён давом этиб келмоқда.
«Автотранспортларнинг тўпланиб қолишига сабаб - учинчи давлатлардан Ўзбекистон йўналишида юк келишининг сезиларли равишда кўпайгани. Тиқилинч сабабларидан яна бири барча транспорт воситаларининг ўзбек божхоначилари томонидан мобиль назорат-текширув мажмуаси орқали тўлиқ сканердан ўтказилишидир», - дейилади хабарда.
Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, уларни фақат кечаси — фақат бир километрдан (шунча масофада турган машиналарни) чегарадан ўтказишяпти. Ҳозирги вақтда тирбандликнинг узунлиги 7 километрга етган. Юк машиналари Ўзбекистон ҳудудига кириш учун 2 кундан 6 кунгача вақт ўтказмоқда.
Тирбандликда қолган «фура»ларнинг аксарияти — Хитойдан сақлаш муддати нисбатан узоқ бўлган ёки асбоб-ускуна олиб келаётган машиналардир. Айни вақтда, тез бузиладиган маҳсулот олиб келаётган ҳайдовчиларга жабр бўлган — улар маҳсулотларини бир хил ҳароратда сақлаб туриш учун машина моторини мунтазам юргизиб қўйишга мажбур бўлмоқда.
Мавзуга оид
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026