Спорт | 20:14 / 16.08.2018
11095
2 дақиқада ўқилади

Рустам Ашурматов: Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари турнирида гуруҳ босқичининг иккинчи турида Қатар олимпиячиларини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Терма жамоа сардори Рустам Ашурматов ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди.

«Ўзбекистондан шунчалик кўп журналист келишини кутмагандик. Бундан жуда хурсандмиз.

Ўйин жуда чиройли бўлди. Ўйин фақат бизнинг назоратимиз остида ўтди. Ўйин охиригача барча ўйлаган режаларимизни амалга оширдик. Кейинги ўйинларга ҳам жиддий тайёрланамиз. Ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқчимиз», дея футболчининг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» мухбири.

Ашурматов бу ўйинда ҳакамнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаган.

«Ҳар бир ҳакам, ҳар бир футболчи хато қилишга ҳақли. Бугун ҳакам бизга қарши кўп хато қилди. Лекин бугун йирик ҳисобда ғалаба қозондик ва ҳакамнинг хатоларига эътибор бермасак ҳам бўлади», деган футболчи.

Қатарга қарши ўйиндаги ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига Осиё ўйинларида биринчилардан бўлиб муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Кейинги учрашувни Ўзбекистон вакиллари 19 август куни Таиланд терма жамоасига қарши ўтказишади.

Мавзуга оид