Жаҳон | 09:38 / 16.08.2018
6596
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ саноати учун пўлатга божлар нажот бўлишини маълум қилди

Фото: REUTERS/Joshua Roberts

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг The Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида маълум қилишича, пўлат бўйича божлар Америка пўлат саноати учун нажот бўлади.

Трампнинг таъкидлашича, сайланган пайтида АҚШ пўлат саноати чуқур инқирозда бўлган ва йўқолиб кетиш арафасида турган. Унинг фикрига кўра, божлар кўтарилиши туфайли пўлатга нархларнинг қисқа муддатли оширилиши АҚШ иқтисодиёти учун муаммо бўлмайди.

«Нархлар кейин албатта тушади, ҳозирги чоралар эса АҚШ миллий хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга», - деди Трамп.

Кейинчалик, Трампнинг фикрича, АҚШ компаниялари жаҳон пўлат бозорида рақобатлаша олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Мексика ва Канадага янги божлар билан таҳдид қилганди. 

Мавзуга оид