Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда энг кўп пўлат ишлаб чиқараётган давлатлар маълум қилинди
Пўлат дунё саноатидаги энг муҳим материаллардан бири бўлиб қолмоқда. Қурилиш, инфратузилма, автомобилсозлик ва ишлаб чиқариш соҳаларида унга бўлган талаб юқори бўлиб, энг кўп пўлат ишлаб чиқараётган давлатлар жаҳон иқтисодиётида катта ўрин эгалламоқда.
Фото: AP
World Steel Association маълумотларига кўра, 2025 йилда жаҳон бўйича хом пўлат ишлаб чиқариш ҳажми 1,849 миллиард тоннани ташкил этган.
Рейтингда Хитой мутлақ етакчиликни сақлаб қолди. Мамлакат бир йилда 960,8 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариб, жаҳон умумий ҳажмининг 52 фоизини таъминлаган. Бу кўрсаткич кейинги ўн икки йирик ишлаб чиқарувчи давлат умумий ҳажмидан ҳам юқори.
Мутахассисларга кўра, Хитойнинг бундай устунлиги йирик қурилиш бозори, кучли экспорт саноати ва давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ.

Иккинчи ўринни 164,9 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарган Ҳиндистон эгаллади. Мамлакатда урбанизация ва инфратузилма лойиҳалари кенгайиши металлургия соҳасининг ўсишига туртки бермоқда.
АҚШ ва Япония эса мос равишда 82 миллион ва 80,7 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарган. Шунингдек, Жанубий Корея, Россия, Германия ва Италия ҳам йирик ишлаб чиқарувчилар қаторида қолмоқда.
Шу билан бирга, ривожланган давлатлар ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан кўра, металлургияни модернизация қилиш ва экологик технологияларга ўтишга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, электродугали печлар ва водород асосида пўлат ишлаб чиқариш технологияларига инвестициялар кўпаймоқда.
Мавзуга оид
17:49 / 13.04.2026
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 40 фоизга ошди
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
20:32 / 31.03.2026
Хитой қандай қилиб коллектив Ғарбни ўзига қарам қилиб қўйди?
09:07 / 20.03.2026