Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олимпия термасининг Қатарга қарши ўйин учун таркиби маълум
Бугун, 16 август куни Индонезиядаги Осиё ўйинларининг футбол бўйича гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашувлари давом эттирилади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи турда Қатар вакилларига қарши майдонга тушади. Айни вақтда терма жамоанинг ушбу ўйин учун таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz`нинг Жакартадаги мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон ОТЖ: 1. Ботирали Эргашев, 5. Аббос Отахонов, 20. Достон Турсунов, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акром Комилов, 14. Икром Алибоев, 7. Одил Ҳамробеков, 17. Достон Ҳамдамов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 6. Жалолиддин Машарипов, 9. Забиҳулло Ўринбоев.
Қатарга қарши баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да (маҳаллий вақт билан соат 19:00) бошланади.
Спорт ТВ Қатарга қарши ўйинни жонли трансляция қилади.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа биринчи турда Бангладешни 3:0 ҳисобида таслим этганди. Қатар эса биринчи турда Таиланд билан дуранг қайд этган.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026