Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Малайзиянинг янги тайинланган элчисини қабул қилди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Малайзиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳенди Ассан билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт ва бошқа соҳаларда ривожланиш учун улкан салоҳиятларга эга Ўзбекистон – Малайзия муносабатларининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувлар, Қўшма савдо қўмитаси йиғилиши ҳамда ишбилармон доираларнинг бизнес-форумини ўтказиш муддатлари борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув давомида таъкидланганидек, туризм соҳаси маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг муҳим қисми ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан элчи малайзиялик туристлар учун визасиз тартиб жорий қилиш бўйича Ўзбекистон томонининг қарори унинг мамлакатида мамнуният билан қабул қилинганини қайд этди.
Мавзуга оид
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
19:34 / 11.01.2026