Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда сув тошқинлари: 97 киши ҳалок бўлди
Фото: Times of India
Ҳиндистон жануби-ғарбида жойлашган Керала штатидаги кучли сув тошқинлари туфайли камида 97 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Indian Express газетаси ёзмоқда.
Таъкидланишича, табиий офат туфайли транспорт тизимининг иши бузилган, шунингдек, таълим муассасалари ёпилди. Штат вазири Пинарайя Вижаян Ҳиндистон ҳукуматини сув тошқини оқибатларини бартараф этишда қўшимча ёрдам беришга, шунингдек, кўпроқ ҳарбийлар ва вертолётларни ажратишга чақирди.
Сув тошқинлари штатга 8 август куни ёпирилган муссон ёмғирлари сабабли бошланди - улар тошқинлар, селлар ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, минтақа сўнгги юз йил ичидаги энг вайронакор сув тошқинлари билан тўқнаш келди. Айни пайтда штат бўйлаб об-ҳаво хавфининг қизил даражаси эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон собиқ бош вазири вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026