Жаҳон | 16:39 / 17.08.2018
7039
2 дақиқада ўқилади

Мадурога кутилмаган айблов билан чиқишди

Фото: Carlos Garcias Rawlins

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги «ноқулай ҳарбийлардан» қутулиш учун ўзига қилинган суиқасд ишидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда El Nuevo Herald нашри экспертлар ва собиқ ҳарбийларнинг фикрига асосланиб ёзмоқда.

4 август куни Венесуэла раҳбарига суиқасд қилинди. Каракасдаги ҳужумда жиноятчилар портловчи қурилмага эга дрондан фойдаланишди. Венесуэланинг El Nacional нашри раҳбари Мигель Отеро портлаш видеосини эълон қилди, унда дрон Мадуро нутқ сўзлаётган жойнинг устида портлаши тасвирланган.

Газетанинг ёзишича, бу ҳафтада уч нафар зобит, икки генерал ва бир полковник ҳибсга олинди. Юқори мансабли амалдорларнинг ҳибсга олиниши шуни кўрсатмоқдаки, Николас Мадуро режими бу «теракт»дан - Венесуэла ҳукумати президентга қилинган суиқасдни айнан теракт сифатида баҳоламоқда - мамлакат Миллий қуролли кучларини «тозалаш»да фойдаланмоқда, дея ёзади газета.

Материалда таъкидланишича, Мадурога қилинган суиқасдда гумонланиб ҳибсга олинганлар - бу Венесуэла етакчиси қутулишга ҳаракат қилаётган ва ноқулай бўлган одамлардир.

Шу тариқа, Мадурога қилинган суиқасд бўйича иш Венесуэла ҳукумати томонидан ишончсиз ёки хавфли деб ҳисобланган кишиларни йўқотиш учун фойдаланилади, дейди мутахассислар ва истеъфога чиққан ҳарбийлар.

«Улар (Венесуэла ҳукумати) барчани бошқаради, судларни бутунлай назорат қилади ва ҳар қандай кишига қарши исталган ишни ўйлаб топшии мумкин», - дея айтиб ўтди венесуэлалик истеъфодаги зобит Карлос Молина Тамайо.

Ўз мамлакатидаги ҳарбийларнинг садоқатига шубҳа билан қараётган Мадуро бу ҳужумдан давлатда қўрқувни юзага келтиришда фойдаланиб, шу тариқа ҳар қандай мухолифатчи терроризм ва фитнада айбланиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид