Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб формаси сотиладиган савдо шохобчалари манзиллари қачон эълон қилинади?
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим муассасаси томонидан мактаб формасининг намунавий ягона шаклларининг рангли расмлари ва техник кўрсаткичлари – матонинг таркиби ва ранги ҳақидаги маълумотлар 1-6-синфлар ва 7-11-синфлар кесимида таълим муассасасининг барчага кўринарли жойига осиб қўйилади.
Таълим муассасаси раҳбарияти ҳар йили 20 февралга қадар ўқувчиларнинг тахминий сони тўғрисидаги маълумотларни синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этади.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар йили 1 мартга қадар ўқувчиларнинг синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимидаги туман (шаҳар) бўйича умумлаштирилган маълумотларни (прогноз) Қорақалпоғистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тасарруфидаги таълим муассасаларидаги жами ўқувчиларнинг синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимидаги сони (прогноз) тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ҳар йили 10 мартга қадар тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари жами ўқувчиларининг синфлар ва жинс (ўғил/қиз) кесимидаги сони (прогноз) тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар бўйича умумлаштирилган ҳолда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига ҳар йили 20 мартга қадар тақдим этилади.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тақдим этилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили апрель-август ойлари давомида ҳудудлар бўйича мактаб формаларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этади.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мактаб формаларининг ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар бўйича ишлаб чиқариш ва савдоси ташкил этиладиган жойлар тўғрисидаги манзилли маълумотларни ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади ва оммавий ахборот воситалари орқали савдоси ташкил этиладиган жойлар тўғрисидаги манзилли маълумотларни эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ишлаб чиқарувчилар ва савдо шохобчаларининг манзиллари ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 25 апрелга қадар барча таълим муассасаларга етказилишини таъминлайди.
Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ҳар йили 1 майга қадар таълим муассасасининг барчага кўринадиган жойларига мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда таълим муассасалари томонидан ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
15:26 / 14.09.2024
“Дарсга киритмаслик билан қўрқитишяпти” — ТДПУ ягона формани жорий этмоқчи
19:18 / 22.06.2024
Олий таълим вазири ОТМлардаги форма масаласига муносабат билдирди
15:59 / 31.10.2022