Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиртқи таълимга тест синовлари. 58 нафар абитуриент четлаштирилди
Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов
Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига кириш тест синовлари биринчи кунининг 1-сменасида 19та олий таълим муассасаларининг 13та таълим йўналишида тест синовлари бир вақтда соат 8:00дан бошланиб, 11:30га қадар тўлиқ якунланди.
Тест синовларида 25 минг 516 нафар абитуриент иштирок этди.
Тезкор маълумотларга кўра, тест синовларида 1 996 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 58 нафар абитуриент, шундан 19 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 39 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 2 030 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.
Тест натижалари Фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30дан қайтариш бошланади. Тошкент шаҳрида тест материаллари 12.00дан бошлаб Давлат тест марказига қайтарилади.
Мавзуга оид
18:33 / 11.04.2026
Вазир ўқитувчилардан болаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилди
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
15:24 / 14.01.2026
Халқаро аккредитация ташкилотлари учун янги талаблар жорий этилиши мумкин
21:53 / 11.01.2026