Ўзбекистон | 17:30 / 17.08.2018
11201
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди.
Бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон президентига мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Давлат раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.
Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024
Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазмаси давом этмоқда
10:38 / 24.06.2024
"Орзу" кўргазмаси: Кўзи ожиз болаларнинг орзулари сунъий идрок нигоҳида
14:14 / 18.06.2024