Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда иккита ГЭС қуради
Ўзбекистон ва Тожикистон иккита ГЭСни биргаликда қурмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.
Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 320 мегаваттдан ортиқ қувватга эга бўлган гидро электр станциялар қурилиши режалаштирилмоқда.
Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин.
Тожикистон президенти Ўзбекистон президентига бу борада халқаро ташкилотлар аудитидан ўтган тайёр лойиҳалар мавжудлиги ҳақида маълумот берган.
Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия ушбу масалани кўриб чиқади.
Эмомали Раҳмоннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ушбу станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ишлатади.
Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистоннинг Сарез кўли ичимлик сувидан биргаликда фойдаланиши мумкин.
«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бор таъкидлаганман: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз». Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим», дея қўшни давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» манбаси.
Мавзуга оид
18:50 / 29.04.2026
Қиймати 365 миллион доллар бўлган Юқори Пском ГЭС қурилади
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
09:58 / 03.11.2025
РФ Вуоксадаги ГЭС бўйича 1972 йилги Финландия билан тузилган шартномани тўхтатди
20:24 / 16.09.2025