18:31 / 17.08.2018
16496

Ўзбекистон валюта биржасида доллар ва евро ҳафтани ўсиш билан якунламоқда

Фото: iStock

Доллар биржада ҳафтани 7811 сўм, евро эса - 9170 сўмлик кўрсаткичда якунламоқда. Бундан Республика валюта биржаси маълумотлари дарак беряпти.

Доллар ўтган ҳафта давомида 16 сўмга қимматлашди, евро 19 сўмга мустаҳкамланди.

Марказий банк курси бўйича эса, сўм долларга нисбатан 7 сўмга арзонлашди, евро 114 сўмга пасайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биржасида доллар ўтган ҳафтани ўсиш, евро пасайиш билан якунлаганди.

Top