Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентлар Мирзо Улуғбек расадхонасини бориб кўрди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. 2010 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган.
Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган. Шунингдек, макетлар, мониторларда Мирзо Улуғбек ҳақидаги қўшимча маълумотлар намойиш этилган.
Имомали Раҳмон расадхонага юксак баҳо берди. Дунёнинг аксарият ўлкалари қолоқ бўлган ўрта асрларда аждодларимиз юксак илмий кашфиётлар қилгани, улар ҳали-ҳамон одамларни ҳайратга солишини таъкидлади.



Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026