Жамият | 14:20 / 19.08.2018
6992
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё ички ишлар ходимларига хизмат скутерлари топширилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси суриштирув ходимларига хизмат скутерлари топширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати Kun.Uz’га маълум қилди. 

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

“Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 8 август кунги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таьминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-3182-сонли қарор ижроси юзасидан Қашкадарё вилояти Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси 4 (сектор) ҳудуд асосида Ички ишлар бўлимларига тақсимланди. 

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат қилиш мақсадида 4та сектор суриштирув ходимларига замонавий ихчам скутерлар тарқатилди”, -дейилади хабарда.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид