Жаҳон | 11:00 / 19.08.2018
3948
1 дақиқада ўқилади

Мисрда интернет устидан назорат кучайтирилади

Фото: shutterstock

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий интернет устидан назоратни кучайтирувчи янги қонунни имзолади.

Кибержинотчилик ҳақидаги янги қонунга кўра, миллий хавфсизлик ёки иқтисодиётга хавф деб ҳисобланган исталган сайт блоклаб қўйилиши мумкин.

Бундай сайтларга кирганлар эса жаримага солиниши ёки ҳаттоки қамоқ жазоси олиши мумкин.

Миср ҳукуматининг таъкидлашича, бундай чоралар мамлакатдаги барқарорсизлик ва террорчиликка қарши кураш учун зарур. Бироқ ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар ҳукуматни исталган сиёсий зиддиятларни чеклашга уринишда айбламоқда.

Қоҳира фикр эркинлиги уюшмасининг маълум қилишича, қонуннинг имзоланишигача 500 дан кўпроқ сайт блоклаб қўйилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид