Ўзбекистон | 22:00 / 19.08.2018
14528
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда муссон ёмғирлари қурбонлари мингдан ошди. Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: ChessBase India

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Атал Бихари Важпаининг вафоти муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг Керала штатида рўй берган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон халқига ҳамдардлик йўлланган.

Атал Бихари Важпаи Ҳиндистон ҳукуматини икки марта - 1996 май-июнь ойларида, шунингдек, 1998 йил мартидан 2004 йил майига қадар бошқарган.

Собиқ бош вазир 16 август куни 93 ёшида вафот этганди.

Ҳиндистоннинг Керала штатида 8 августдан буён давом этаётган кучли муссон ёмғирлари оқибатида камида 324 киши ҳалок бўлди, 20 минг уй вайрон бўлди, 220 минг киши бошпанасиз қолди.

Вақтинча турар жойларга 800 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Яна минглаб кишилар ҳаёт учун хавфли ҳудудларда қолмоқда.

Ҳиндистонда йил бошидан буён муссон ёмғирлари туфайли юзага келаётган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг нафардан ошиб кетган.

Мавзуга оид