Спорт | 15:38 / 21.08.2018
7413
1 дақиқада ўқилади

Дмитрий Шокин кумуш медаль соҳибига айланди

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг таэквондо бўйича баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси кумуш медални қўлга киритди.

Дмитрий Шокин (+80кг) финалда эронлик рақиб билан куч синашди. 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Шокин сўнгги лаҳзаларда ташаббусни рақибга берди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўзбекистон вакили кумуш медални қўлга киритди.

Шокин бундан тўрт йил аввал Инчеонда ўтказилган ўйинларда ҳам финалда имкониятни бой берганди. Ўшанда у кореялик таэквондочига 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Светлана Осипова (+67кг) бронза медали соҳибасига айланганди.

 

Мавзуга оид