Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулга ракета зарбаси берилди
Фото: Reuters
Афғонистон пойтахти Кобулга ракета зарбаси берилди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар қилмоқда.
Зарба маҳаллий вақт билан соат 9:00лар атрофида (Тошкент вақти билан 9:30) берилган. Таъкидланишича, ҳужум мамлакат президенти Ашраф Ғанининг Қурбон Ҳайити муносабати билан чиқиш қилаётган вақтида амалга оширилди.
Телеканал маълумотларига кўра, ракеталар президент саройи ва шаҳарнинг ҳукумат кварталига қарата учирилган.
«Зўравонликни давом эттираётган ва ракеталарни учираётган гуруҳлар бор, улар афғон халқининг ривожланишини тўхтата олмайди», - дея маълум қилди Ғани.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» ҳаракати вакиллари 4 сентябрь куни Москвага Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро учрашувда иштирок этиш учун келишлари хабар берилганди.
Маслаҳатлашувларда Россия билан бир қаторда, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
08:40
Эроннинг 70 фоиз ракета арсенали сақланиб қолган — NYT
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026