Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Hermes бренди эгаларига тегишли қасрни тунаб кетишди
Францияда номаълум шахслар Hermes модалар уйига эгалик қилувчи оилага тегишли қасрни тунаб кетишди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига таяниб Paris Normandie хабар берди.
Ҳодиса Нормандия регионидаги Дьепп шаҳри яқинида содир бўлди. Ушбу қасрда бу вақтда 87 ва 83 ёшли қариялар бўлишган, уларнинг исмлари ошкор қилинмаяпти. 20 августдан 21 августга ўтар кечаси қасрга юзларини капюшон билан тўсиб олган икки номаълум шахс бостириб кирган.
Талончилар уларга таҳдид қилиб барча нақд пуллар ва қимматбаҳо тақинчоқларни олиб чиқиб кетишган. Қарияларга ҳеч қандай жароҳат етмаган.
Нашрнинг билдиришича, талончилар қимматбаҳо буюмлар ва пуллардан ташқари «қандайдир маълумот»ни ҳам қўлга киритишга уринишган. Le Figaro’нинг маълумот беришича, улар қурбонлардан Париж яқинидаги асосий яшаш жойлари ҳақидаги маълумотни айтишни талаб қилишган.
Hermes модалар уйига 1837 йилда асос солинган бўлиб, у кийим-кечак, парфюмерия ва аксессуарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Hermes ишлаб чиқарган машҳур Birkin сумкаларининг нархи бир неча ўн минг еврога боради.
Июнь ойида Bloomberg Hermes савдо уйи эгаси бўлган Дюмалар оиласини дунёнинг энг бой оилалари рўйхатига киритганди. Ушбу оила вакиллари жами 49,2 миллиард доллар бойлик билан рейтингнинг бешинчи поғонасидан жой олишган.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026