Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ЖСТга АҚШ божлари бўйича шикоят қилади
Хитой тижорат вазирининг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) АҚШнинг сўнгги божлари сабабли шикоят қилишни режалаштирмоқда, ушбу божлар туфайли келиб чиққан йўқотишлар 16 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Аввалроқ The Wall Street Journal газетаси АҚШ ва Хитой вакиллари ўзаро савдо талабларини бартараф этиш учун йўл харитасини ишлаб чиқаётгани ҳақида ёзганди. Таъкидланишича, мамлакатлар вакиллари Пекин ва Вашингтон савдо муносабатларидаги кескинликни пасайтиришга ёрдам берадиган бир неча музокаралар ўтказишлари мумкин.
Бундан ташқари, New York Post нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти миллий хавфсизлик сабабли Нью-Йоркдаги Хитой конгломератига тегишли бино акцияларининг назорат тўпламини ўз қўлига олишга тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Пентагоннинг янги ҳисоботидан ғазабга келганди.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026