ИШИД етакчисининг бир йил ичидаги биринчи овозли хабари пайдо бўлди
Баъзи оммавий ахборот воситалари ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий нутқи ёзиб олинган аудиоёзувни тарқатди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Ёзув 55 дақиқа давом этади. Унда ИШИД тарафдорларига сўнгги мағлубиятларга қарамай, курашни давом эттириш ҳамда Европада терактлар содир этиш ҳақида чақириқ бор. Шунингдек, мусулмонлар йилнинг энг асосий байрами - Қурбон ҳайити билан табрикланган.
Таъкидланишича, бу аниқ ал-Бағдодийнинг овози эканини тасдиқлашнинг иложи бўлмаган, шунинг учун овоз ал-Бағдодийга тегишли экани - номаълум. Сўнгги бор ИШИД етакчисининг шундай овозли хабари 2017 йил сентябрида пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД етакчиси ал-Бағдодий оғир яралангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:54 / 11.08.2024
АҚШ Ироқдан коалиция кучларини олиб чиқади – ОАВ
10:22 / 26.07.2024
Германияда ИШИДни молиялаштиришда гумонланган россияликлар ҳибсга олинди
14:11 / 16.06.2024
Ростовдаги тергов изоляторидаги гаровга олиш: жиноятчилар ўлдирилган
22:59 / 14.06.2024