Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” Афғонистон бўйича Москвадаги музокараларда иштирок этадиган бўлди
“Толибон” Афғонистон бўйича Москвадаги музокараларда иштирок этиш таклифини қабул қилди. Учрашув 4 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Толибон” вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
“Етакчиларимиз Россияда ташкил қилинадиган музокараларда иштирок этиш таклифини қабул қилишди”, деб айтган толиблар вакили.
Маълум қилинишича, музокараларга “Толибон”нинг камида 4 нафар юқори лавозимли қўмондони ташриф буюриши мумкин.
Аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Кобул Москвадаги учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилганди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувларга 12 та давлат, жумладан АҚШ таклиф қилинганини маълум қилган. Бундан ташқари, йиғилишга “Толибон”нинг Доҳадаги сиёсий идораси раҳбарияти таклиф қилинган.
Мавзуга оид
11:30
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026