Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen рақамли бизнесни яратиш учун 4 миллиард доллар ажратади
Volkswagen автомобилсозлик компанияси рақамли бизнесни яратиш, автомобилларни йиғувчи ҳамда мижозлар хизмат кўрсатувчи компьтерлаштирилган платформани ишлаб чиқиш учун 2025 йилгача 3.5 млрд евро (4 млрд АҚШ доллари) инвестиция киритади.
Немис автомобилсозлик компанияси “vw.OS” деб номланган янги операцион тизим устида ишлаётганини ва у 2020 йилда VW бренди остида ишлаб чиқарилувчи электромобилларга ўрнатилишини хабар қилди.
Янги транспорт воситаси автоматик бошқарув функциясини такомиллаштирувчи янги электрон архитектура билан лойиҳалаштирилади. Ҳар бир автомобилга мустақил бошқариладиган 70 хил сенсор ўрнига турли сенсорларни боғловчи янги операцион тизим ўрнатилади.
Паркинг сенсори томонидан тўпланган маълумот бошқарув тизими, тормоз ва юқори кўрсаткичли хариталарига боғланиши мумкин. Бу, машинанинг ўзи бепул автотураргоҳнинг бўш жойига тўхташига имкон беради.
Volkswagen Берлинда “We Share” номли автомобил алмашинув бизнесини йўлга қўймоқчи. Бунда 2019 йилнинг иккинчи чорагида 2 мингта электромобиллардан фойдаланилади. “We Share” хизмати Европанинг асосий бозорлари, шунингдек, АҚШ ва Канада шаҳарларида ишга тушади.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026