Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ БМТни молиялаштиришни янада қисқартиради
АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Associated Press'га берган интервьюсида маълум қилишича, Қўшма Штатлар БМТни молиялаштиришни қисқартиради. Болтон билан агентлик ўртасидаги суҳбат Houston Chronicle томонидан келтирилган.
Маслаҳатчининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Америка Қўшма Штатлари Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси бюджетининг 22 фоизини тўламоқда. Келажакда ушбу тўловлар қисқартирилади.
Болтоннинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати харажатларни қисқартириш «ИҲКга таъсир кўрсатади» деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, президент маслаҳатчиси гап қандай миқдор ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жон Болтон Туркия элчисини огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026