07:55 / 24.08.2018
15424

Ўзил можароси. Клопп Эрдўғанни айблаб чиқди

Фото: AP

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг Германия терма жамоасидан можароли кетиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоани тарк этган Ўзил, мухлислар ва Германия футбол иттифоқини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан тушган сурати туфайли ўзига нисбатан ирқчиликда айблади.

«Бу ёлғон ахборот тарқатишнинг классик намунаси ва мутлақо бемаънилик. Ўзилнинг Эрдўған билан фотосурати - биринчи навбатда Эрдўған томонидан ўз мақсадлари учун фойдаланилди, ундан кейин кўплаб одамлар томонидан қўлланилди. Сиёсатда муҳим нарсаларни яшириш учун ҳар доим кичик нарсаларга эътибор беришади. Мен асли келиб чиқиши турк бўлган немис ўйинчисининг Германияга бўлган садоқатидан шубҳаланмайман», - дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради The Telegraph.

29 ёшли Ўзил 2009 йилдан бери Германия терма жамоаси учун тўп суриб келаётганди.

Top