Иқтисодиёт | 17:09 / 25.08.2018
12829
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ғалла экспорти пасаяди

Фото: kapital.kz

Халқаро дон экинлари кенгашининг август ойи ҳисоботларига кўра, Қозоғистонда 2018-2019 йилларда (маркетинг йили) 18.6 миллион тоннагача ғалла етиштириш режалаштирилган. 

Бир ой олдин бу кўрсаткич 0.8 млн. тонна кам эди. 2017-2018 йилларда ҳосил 19.3 млн. тонна бўлган. Олдинги йилларда далалардан 19.4 млн. тонна ғалла олинган. 

Дон захираси бу йилда 3.2 миллион тонна деб баҳоланмоқда. 2017-2018 йилги мавсумда бу кўрсаткич 0.5 млн. тоннани қайд этган. 

Қозоғистонда 2018-2019 йилги мавсумда ҳосил 22 млн. тонна (2017-2018 йилда 23 млн. ) бўлади. Июль охирида экспертлар баҳоси 0.8 млн. тонна деб белгиланди. 

Бу даврда республикага 0.1 млн. тонна дон импорт қилинади. 

2018-2019 йилларда дон экспорти ўтган йилгига қараганда 0.5 млн. тоннага камаяди, дея ёзмоқда “Қазах-Зерно” ахборот хизмати. Бир ой аввал савдо ҳажми янада арзонроққа (0.5 млн. тонна) баҳоланди. 2016-2017 йиллар мавсумида бу рақам 8.2 млн. тоннадан иборат эди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид