Спорт | 17:44 / 25.08.2018
7157
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Жиу-житсучилар яна медалсиз қолишди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Бугун, 25 август куни Осиё ўйинларига йўл олган Ўзбекистон жиу-житсу жамоасининг яна 3 вакили баҳсларда қатнашишди.

Аввалига -62 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Мираҳмедов нимчорак финалда БАА вакили Сакл Алмарзуига 0:100 ҳисобида мағлуб бўлди.

Нимчорак финал доирасида Ўзбекистон жамоасининг -62 кг вазн тоифасидаги яна бир вакили Раҳимжон Субхонов қирғизистонлик Алимгелди Абдижамил Уулуга 0:2 ҳисобида ютқазди.

-94 кг вазн тоифасидаги Илҳом Жўраев эса нимчорак финалда фаластинлик Ҳасан Муҳаммадга қарши курашиши керак эди, аммо рақиб жангга чиқмади ва Жўраев автоматик равишда чорак финалга йўл олди.

Илҳом Жўраев чорак финалда кувайтлик Эмад Алсумаидни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Аммо у ярим финалда иорданиялик Сами Заидга ютқазди. 

Шундан сўнг Илҳом Жўраев бронза медали учун жангга чиқди. Қозоғистонлик Ризан Махачевга қарши бўлган баҳсда у 4:4 ҳисобидаги дурангни қайд этганди. Аммо, фаоллик эвазига ғалаба рақибга берилди.

24 август куни ҳам ўзбекистонлик 4 нафар жиу-житсучи ўз имкониятларини синовдан ўтказишганди. Аммо уларнинг ҳеч бири медал ололмаганди.

Мавзуга оид