16:31 / 25.08.2018
27434

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасидаги «энг зарарлиси» маълум қилинди

Фото: Shutterstock

Фрайбург университетининг Онкологик касалликлар профилактикаси ва эпидемиологияси институти директори ва Гарвард профессори Карин Михелснинг маълум қилишича, кокос мойи «ҳақиқий заҳар» ҳисобланади. Бу ҳақда Business Insider ёзмоқда.

Профессор Фрайбургдаги маъруза чоғида кокос мойи овқат таркибида истеъмол қилинса, у қандай зарар келтириши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг маълум қилишича, бу «ейиш мумкин бўлган энг ёмон маҳсулотлардан бири ҳисобланади».

Михелснинг таъкидлашича, кокос мойининг 80%дан кўпроғи тўйинган ёғлардан иборат - бу чўчқа гўштидан икки баробар, мол гўштидан эса 60 фоизга кўпроқ дегани. Унинг қайд этишича, кокос мойи «ёмон холестерин» миқдорини оширади (ЛПНП - паст зичликдаги липопротеинлар). Унинг ортиб кетиши юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади.

Top