Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандолатчиларга кокос ва палма ёғи импорти бўйича имтиёз муддати узайтирилади
Президент қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга кокос ва пальма ёғи импорти бўйича имтиёзларни узайтиришни маъқуллади.
Қандолат маҳсулотлари, ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё олиб киришда енгиллик берилади. Бу ҳақда 10 декабр куни озиқ-овқат саноатидаги ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар билан танишган президент билан учрашувда сўз борди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатда 962 корхона фаолият юритиб, уларда 189 минг тонна қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Кейинги йилларда мазкур маҳсулотлар экспорти тўрт баробар ошиб, 13 миллион долларга етган.
Хомашё, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари тўғридан тўғри олиб келиниб, таннарх 20 фоизга камайгани туфайли рақобатдошлик анча ошган, дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Савдо-саноат палатаси раҳбари мазкур йўналиш тадбиркорлари 2022 йилда Индонезия ва Малайзиядан палма ва кокос ёғи ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган бошқа хомашё импортини бождан озод қилишни сўраганини таъкидлади.
Ўшанда президент ушбу имтиёзлар берилишини тасдиқлаганди, улар 2025 йил 1 январда тугайди. Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзларни яна икки йилга узайтириш таклифини маъқуллади.
Ўзбекистонда салқин ичимликлар, мева-сабзавотлардан табиий шарбатлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Охирги беш йилда уларнинг экспорти тўққиз баробар ошиб, 35 миллион долларга етди. Бироқ тропик мевалар ва апелсин шарбати концентратларини импорт қилиш бўйича жорий божлар туфайли маҳсулотлар рақобатбардошлиги бўйича бошқа мамлакатлар товарларига нисбатан паст.
Шу муносабат билан импорт қилинадиган тропик мева концентратларини божхона тўловларидан озод қилиш таклиф этилди.
Мавзуга оид
21:42 / 03.11.2020
Индонезияда талабаларга ўқиш учун тўловни кокос билан амалга оширишга рухсат берилди
14:16 / 25.01.2019
Кокос сувининг фойдаси
10:18 / 18.12.2018
Ўзбекистон Украина қандолат маҳсулотлари импортини қайта тиклади
10:51 / 06.10.2018