Афғонистонда ИШИД гуруҳи қўмондони ўлдирилди
Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилояти ҳудудида ҳаракатланувчи ИШИД жангарилари гуруҳи етакчиларидан бири Абу Саад Эрҳабий авиация зарбаси орқали йўқ қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Кобулдаги Миллий хавфсизлик директорати баёнотига асосланиб хабар тарқатган. Шунингдек, маҳаллий телеканалларда ҳам бу ҳақда хабарлар берилган.
Махсус хизматдаги манбалар маълумотига кўра, жангарилар қўмондони ёнидаги ўн нафар жангари билан бирга ўлдирилган. Жангарилар маҳаллий ва хорижий кучлар иштирокидаги амалиёт воситасида йўқ қилинган.
Хавфсизлик директоратидагиларнинг таъкидлашича, Нангарҳардаги жангарилар манзиллари томон уюштирилган рейд давомида кўплаб қуроллар ва ўқ-дорилар йўқ қилинган.
Нангарҳар вилояти губернатори маълум қилишича, Эрҳаби ўтган йилнинг июлидан буён ўлдирилган тўртинчи ИШИД қўмондони бўлди.
Ўтган йилнинг июлида ИШИДнинг Афғонистондаги асосий етакчиси Абу Сайид ҳам авиация ҳужуми орқали йўқ қилинганди. Шу йилнинг апрелида эса америкалик ҳарбийлар Афғонистондаги ИШИД бўлинмаси етакчиси Қори Ҳикматиллани йўқ қилди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024