Жаҳон | 09:45 / 27.08.2018
8610
2 дақиқада ўқилади

Германия АҚШ билан муносабатларни қайта кўриб чиқмоқчи

Фото: Imago

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг маълум қилишича, мамлакат АҚШга нисбатан ўзининг ташқи сиёсатини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда dpa агентлиги хабар бермоқда.

«Трансатлантик ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш вақти келди: жиддий, танқидий ва ҳатто ўз хатти-ҳаракатларимизга танқид кўзи билан ёндашиб», - дея айтиб ўтди Маас Берлинда Америка Қўшма Штатларининг Германиядаги йили бошланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда.

Таъкидланишича, аввалроқ Handelsblatt газетасида эълон қилинган мақолада вазир кўп йиллардан буён Европа ва Америка Қўшма Штатлари бир-биридан узоқлашиб кетаётганини билдирган.

Қўшма Штатлар билан муносабатларга янги ёндашув сифатида Маас мувозанатли ҳамкорлик ғоясини илгари суриш таклифи билан чиқди. У кучли ва мустақил Европанинг яратилишини Германия ташқи сиёсатининг асосий мақсади деб атади.

Шунингдек, вазирнинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатлари қизил чизиқни кесиб ўтадиган жойда, Европа бунга қарши мос жавобни қайтариши керак.

Мавзуга оид