Фан-техника | 11:40 / 27.08.2018
3697
3 дақиқада ўқилади

LG Google сервисларини LG TONE симсиз қулоқчинлари сериясига киритмоқда

Фото: LG 

LG Electronics’нинг (LG) энг сўнгги ва илғор симсиз гарнитуралари IFA 2018 кўргазмасида тақдим этилади, улардан асосийсига ташқи динамикли Google Ассистент ва LG TONE Ultra SE (HBS-835S модели) овозли ёрдамчини фаоллаштириш махсус тугмачасига эга LG TONE Platinum SE (HBS-1120 модели) айланади.

Фото: LG 
Фото: LG 

LG TONE Platinum SE TONE сериясидаги дастлабки кўчма қурилма бўлиб, унда таржимон ва Google Ассистент функцияси реал вақт режимида тугмачани босиш орқали қўлланилади. Фойдаланувчилар Google Ассистентни “Окей, Google” иборасини ишлатмасдан фаоллаштириши, шу тариқа, сунъий идрокнинг интерфаол имкониятларига тезкор кириш имкониятига эга бўлишлари мумкин. Ушбу функциянинг асосий афзалликлари “Google Таржимон” сервисига мурожаат қилинганида аниқ кўринади. Хизматни фаоллаштириш учун махсус иборани («Окей, Google») доимо гапиришга ҳожат йўқ, бу бошқа тилда мулоқотни осонлаштиради, таржимани тезроқ амалга оширади ва алоқа жараёни табиий кўриниш ҳосил қилади.

Фото: LG 
Фото: LG 

LG муҳандислари янгиликка мувозанатли якорь ва динамикли тарқатгич қўшиб, одатда профессионал мусиқачилар учун мўлжалланган қулоқчинларда ишлатиладиган уйғунликни келтириб чиқаришди. Мувозанатли якорь соф юқори частотали товуш беради, динамик тарқатгичлар эса кучли басни таъминлайди. LG’дан энг янги аудио-гарнитуралар қора, кўк ва олтин рангларда мавжуд.

Яна бир янги қурилма, LG TONE Ultra SE, ташқи монодинамик билан жиҳозланган. Унинг ёрдамида, фойдаланувчилар атроф-муҳитга эътибор қаратиш зарур бўлган ҳолатларда фон товушларни йўқотмай қўнғироқларни амалга оширишлари ва мусиқа тинглашлари мумкин. LG TONE Platinum SE’да бўлгани каби, LG TONE Ultra SE’да ҳам иккита MEMS-микрофон қўлланилади, у қўнғироқлар пайтида жуда аниқ товушни беради, шунингдек, Tone & Talk мобиль иловани қўллаб-қувватлайди.

Фото: LG 
Фото: LG 

«LG ақлли сервисларни мувафақиятли TONE сериясига интеграциялаштириб, олиб юрилувчи аудиоқурилмалар сегментига янги парадигма киритади, ҳамда биз энг долзарб моделларни инновацион ривожлантириш устида ишни давом эттирамиз, - дея маълум қилди LG Companion Device Business Division бўлинмаси раҳбари Ким Тэ-гюн (Kim Tae-gyun). - Бизнинг мақсад - бутун дунёдаги фойдаланувчиларга янги ажойиб қулоқчинларни тақдим этишдир».

31 августдан 5 сентябрига қадар Messe Berlin кўргазма марказининг 18- Холлидаги залидаги IFA кўргазмасида LG стендига ташриф буюрувчилар TONE сериясидан қулоқчинлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар. Қўшимча маълумот, жумладан, нархлар ва сотув географияси ҳар бир мамлакат бўйича алоҳида-алоҳида берилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид