Ўзбекистон | 08:08 / 27.08.2018
12689
2 дақиқада ўқилади

Статистика ҳисоботларини топшириш муддати ўзгартирилди

Фото: iStock

Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботлари шаклларини топшириш муддатлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълум қилди.

Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони муносабати билан давлат статистика ҳисоботлари шаклларини:

- 1-К (ойлик) «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот», 1-К шаклига илова (саноат) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот», 1-К шаклига илова (хизмат) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот», 1-К шаклига илова (савдо) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот»ларни – 5 сентябрдан кечиктирмай;

- 2-нарх (ойлик) «Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот»ини – 7 сентябрдан кечиктирмай тақдим этишга ўзгартирилди.

Давлат статистика қўмитаси серверлари кеча-ю кундуз ишлаганлиги учун ҳисоботларни муддатидан аввал юбориш мумкин бўлади.

Мавзуга оид