Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича энг юқори ва паст кўрсаткичли ҳудудлар маълум қилинди
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бугун ўз ниҳоясига етади. Ушбу босқичда қатнашмаган фуқаролар учун Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади. Бунда “Маҳалла еттилиги” вакиллари уйма-уй юриб, маълумотлар планшет қурилмалари орқали census.stat.uz платформасига киритилади.
Фото: moiti.uz
31 январ соат 11:00 ҳолатига кўра, census.stat.uz портали орқали Ўзбекистонда жами хонадонларнинг 79 фоизида истиқомат қилувчи, яъни 29 миллион нафардан ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди.
Энг юқори кўрсаткичлар Хоразм (90,5 %), Наманган (86,8 %), Сирдарё (85 %), Андижон (84,2 %) ва Сурхондарё вилоятларида (83,9 %) қайд этилган.
Жиззах (80,3 %), Тошкент (80,3 %), Самарқанд (76,7 %), Бухоро (74,9 %), Фарғона вилоятлари (74,2 %) ва Тошкент шаҳрида (62,8 %) нисбатан паст кўрсаткичлар кузатилмоқда.
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бугун ўз ниҳоясига етади. Ушбу босқичда қатнашмаган фуқаролар учун Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи — “Маҳалла еттилиги” вакиллари томонидан уйма-уй юриб, маълумотлар планшет қурилмалари орқали census.stat.uz платформасига киритилади.
Саволномани хато ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими жорий этилган. Сертификат ойнасида кўк рангли “Сертификат тасдиқланди” ёзуви чиқса, маълумотлар тўғри киритилган ҳисобланади. Қизил рангли “Маълумотлар тўлиқ эмас” огоҳлантириши пайдо бўлса, камчиликларни бугун, онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи якунлангунига қадар, охирги маротаба бартараф этиш тавсия этилади. Акс ҳолда, 4–28 феврал кунлари маҳалла вакиллари томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:38 / 23.01.2026
Президент юртдошларни аҳолини рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди
17:36 / 22.01.2026
Аҳолини рўйхатга олишда онлайн саволномани бир киши бутун оила учун тўлдириши мумкин
17:40 / 15.01.2026
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди
22:16 / 07.12.2025