Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туризм соҳасида биринчи Халқаро инвестицион форумга мезбонлик қилади
Тошкент шаҳрида туризм соҳасида биринчи Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинган.
Қайд этилишича, туризм соҳасида биринчи Халқаро инвестицион форум Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 19-21 ноябрь кунлари ташкил этилади.
Шунингдек, туризм соҳасида биринчи Халқаро инвестицион форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган. Ташкилий қўмитага бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раис бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудий ташкилий қўмиталарни ташкил этадилар.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
16:55 / 09.06.2026