Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:18 / 27.08.2018
2962
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Ўзбекистон - Қозоғистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Фото: Tengrinews
2018 йилнинг 28 август куни Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.
Тадбир чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларга оид масалалари кўриб чиқилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш