Иқтисодиёт | 17:32 / 28.08.2018
10004
2 дақиқада ўқилади

Хитой vs АҚШ. ЖСТ савдо уруши қурбонига айланиши мумкин

Фото: Shutterstock

Хитой-АҚШ савдо урушининг кучайиши вақтида Жаҳон савдо ташкилотини (ЖСТ) ушбу тузилмани йўқотиб қўйишдан ҳимоя қилиш бўйича жараён тезлашмоқда, дея хабар беради Bloomberg икки нафар амалдорга таянган ҳолда.

Агентлик маълумотига кўра, келаси ойда Европа иттифоқи Брюсселда Америка Қўшма Штатлари ва Япония савдо вазирлари билан учрашув ўтказади. Учрашув ЖСТнинг маргиналлашув жараёнини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар бир қисми бўлади.

Учрашув олдидан бутун дунё бўйлаб олий даражада тахминан ўнга яқин йиғилишлар ўтказилади, улар келгуси йил давомида савдо соҳасидаги кескинликларни юмшатиш мақсадида бўлиб ўтади.

Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатларда кескинлик кучайиб бораётганлиги сабабли, ЖСТга ташкилот сифатидаги таҳдидлар ҳам жиддийлашмоқда, дейилади материалда.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитойдан товарларга божлар жорий этиб, ЖСТ иқтисодий муаммоларни ҳал қила олмаслигини эълон қилди. ЖСТнинг ўз тузилмасида ҳозирги вақтда ислоҳотлар ҳақида ўйлашмоқда, дея давом этади Bloomberg.

Хусусан, ЖСТни ислоҳ қилиш ва Хитойнинг адолатсиз савдо хатти-ҳаракатларига қарши кураш келгуси йилда дунёнинг турли бурчакларида, шу жумладан Оттавада бўлиб ўтадиган ҳамда ўнлаб савдо вазирлари иштирок этадиган учрашувларда муҳокама қилинади.

Ушбу мавзулар ноябрь ойида, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик бўйича олий даражадаги йиғилишда, Буэнос-Айресдаги «Катта йигирматалик» йиғилишида ва Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми майдонларидаги вазирлар йиғилишида ҳам кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Хитой савдо урушида зарбалар алмашгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид