15:40 / 28.08.2018
15340

Мейвезер Нурмагомедов билан жангдан олдин Макгрегорга ёрдам таклиф қилди

Фото: Steve Marcus / Reuters

Бокс бўйича 5 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ирландиялик Конор Макгрегорга россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан жангга тайёргарлик кўриш учун ўзининг машғулот залини тақдим этади. Бу ҳақда у tmz.com’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Конор орқага чекинмайди, у мағлубиятдан чўчийдиган қўрқоқ жангчи эмас. Мен биламанки, UFC’да машғулотлар учун жой бор, лекин Макгрегор Лас-Вегасдаги менинг бокс залимда тайёрланишини хоҳлайман», - дея маълум қилди Мейвезер.

Бундан ташқари, у ирландияликнинг Нурмагомедов билан жанги натижасини тахмин қила олмаслигини, сабаби ҳеч қачон россияликнинг жангларини кўрмаганини қўшимча қилиб ўтди. «Менинг билганим, Ҳабиб - кучли курашчи. Аммо, аввал айтганимдек, Макгрегор ҳам - жуда қаттиқ рақиб», - дея хулоса қилган боксчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов UFC’нинг америкалик жангчисини махлуқ деб атаганди.

Top