Жаҳон | 20:07 / 28.08.2018
11096
3 дақиқада ўқилади

Тожикистонлик имом мадҳия ва намоз қоидаларини билмагани учун ишдан бўшатилди

Фото: Sputnik

Тожикистон дин, анъана ва урф-одатларни соддалаштириш қўмитаси миллий мадҳиясини билмагани учун Панжикентдаги масжид имом-хатибини ишдан бўшатди.

Панжикент шаҳридаги Ёри жамоатида истиқомат қилувчи ва яқин кунга қадар жамоатдаги масжид имом-хатиби бўлиб ишлаб келган 27 ёшли фуқаро июнь ойи бошларида Душанбеда аттестациядан ўтганди. Унга 27 август кунга келибгина мамлакат миллий мадҳияни билмагани учун имом-хатиб бўлиб ишламаслигини, унинг ўрнига бошқа диний арбоб тайинланганлигини айтишган.

Панжикентдаги «​Қаландар»​ масжидининг эндиликда собиқ имом-хатиби бўлмиш Нақибхон Қориевнинг айтишича, у мадҳияни билади, шу сабабли ноҳақ ишдан бўшатилди. Имомнинг сўзларига қараганда, аттестация вақтида ҳақиқатан ҳаяжонга тушган ва Қуръон оятларини ўқишда янглишиб кетган, аммо мадҳия ва миллий рамзларни жуда яхши билади. «Аттестация вақтида мендан биринчи бўлиб мадҳия ижро этишимни сўрашди. Бу ҳаммага бўлган талаб эди. Мен Қуръоннинг қайси ояти зиёрат ҳақида эканлиги борасидаги саволга жавоб бера олмадим. Бошқа саволларга эса жавоб бердим», - дейди у.

Панжикент маъмуриятининг дин ишлари бўлими Нақибхон Қориевнинг ишдан бўшатилганлигини тасдиқлаб, у нафақат мадҳияни, балки намоз ўқиш қоидалари борасидаги саволларга ҳам тўғри жавоб бера олмаганини таъкидлаган.

Панжикент шаҳар дин ишлари бўлими бошлиғи Саиджон Шодиев 27 август куни аттестация мадҳия ва миллий рамзларни билиш борасидаги саволлардан бошланади, кейин эса диний билимга оид саволларга ўтилади, деди. 

«​Апрель ойида у Панжикентда аттестациядан ўта олмади. Бир ой муҳлат берилди. Кейин эса Душанбеда аттестация ўтказилди, яна ўтмади. Унга яна 2-3 ой муҳлат берилди. Яна аттестациядан ўта олмади. Нақибхон аттестация натижалари устидан шикоят қилди, комиссия туздик. Оддий саволлар бердик, жавоб бера олмади. Унинг ўрнига ҳозирча ҳеч ким тайинланмади, бир киши имом-хатиб вазифасини бажариб турибди», - дейди Шодиев. Унинг айтишича, Нақибхон Қориев қайтадан аттестациядан ўтиб ва яна қайтадан мансабига тайинланиши мумкин.

Маълумот учун, Тожикистонда имом-хатиблар Дин ишлари қўмитаси билан келишилган ҳолда Уламолар кенгаши томонидан тайинланади ва давлат бюджетидан 1 минг сомоний ($100 яқин) миқдорида маош олади. Тожикистонда 4 мингга яқин имом ва имом-хатиблар фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам ўтган ойларда «айрим имом-хатибларнинг ишдан бўшаш сабабларини сўраб, мурожаатлар келиб» тушаётганини таъкидлаб, ушбу масалага ойдинлик киритганди.​​

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти