Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди
Бахтсиз ҳодиса Тойлоқ туманида юз берди. Ишчилар металл нарвонни электр узатиш симига теккизган.
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 8 июнь куни икки киши ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Kun.uz нашрига маълумот берди.
Қайд қилинишича, Тойлоқ тумани, «Боғизағон» маҳалласидаги савдо дўконига кузатув видеокамераси ўрнатиш билан шуғулланувчи фирма ишчилари бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Таъкидланишича, ҳозир тегишли ташкилотлар томонидан ҳолат бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026