Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИДО Ўзбекистонга таклиф билан чиқди
Фото: UNIDO
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти (ЮНИДО) бош директори Ли Йонг Ўзбекистонга ҳамкорлик тўғрисида стандарт асос битимни имзолаш имкониятини кўриб чиқиш таклифини берди.
O’zbekiston телеканали маълумотларига кўра, Йонг ЮНИДО Ўзбекистонда саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали ташкилот фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
«Биз Ўзбекистон ҳукумати билан ЮНИДО ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги асосий умумий битимни имзолаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз», - дея қайд этиб ўтди Ли Йонг.
Ташкилот раҳбарининг таъкидлашича, ҳужжат саноатлаштиришни ривожлантириш бўйича хизматлар тақдим этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади ва ЮНИДОнинг мамлакатдаги техник ёрдам лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам беради.
Ўзбекистон - бу битимни имзолаш таклиф этилган собиқ СССР давлатлари орасидаги биринчисидир.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026