Жаҳон | 11:57 / 29.08.2018
16736
1 дақиқада ўқилади

Германия Берлин деворини қайта тиклайди

Фото: AP

Германия пойтахтида 1961 йилдан 1989 йилгача ГФР ва ГДРни ажратиб турган Берлин деворининг бир қисми тикланади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, артистлар гуруҳи октябрь ойининг ўрталарида бошланадиган ва тўрт ҳафта давом этадиган бадиий лойиҳа доирасида деворнинг бир қисмини қайта тиклайди. Арт-объектни томоша қилиш учун ташриф буюрувчилар 15 евро эвазига махсус визани сотиб олиши лозим бўлади. Бундан ташқари, улар ўзларининг мобил телефонларини топширишлари ҳамда унинг ўрнига шахсий экскурсион йўналишлар бўлган смартфонларни олишлари керак, унда ҳужжатли фильмларни томоша қилиш, шунингдек, кўргазма ва концертларга ташриф буюриш ҳам киритилади. 

Арт-лойиҳа ижодкорларининг сўзларига кўра, меҳмонлар бошқа мамлакатга саёҳат қилишлари ва озодлик туйғусини йўқотиш нимани англатишини тушунишларини хоҳлашмоқда.

Мавзуга оид