Жамият | 13:36 / 29.08.2018
8768
1 дақиқада ўқилади
Қўқонда юк автомашинасини ўғирлаб кетишди
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Шу йил 26 август куни Сўх туманида яшовчи Б.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 20 август куни Қўқон шаҳрида жойлашган “Қўқон Музаффар савдо комплекси” МЧЖ ҳовлисида “МАN” русумли юк автомашинасини қолдириб эшикларини қулфлаб кетиб, 26 август куни қайтиб келган вақтида юк автомашинаси жойида йўқлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сўх туманида яшовчи О.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024