Спорт | 19:53 / 30.08.2018
51617
1 дақиқада ўқилади
Ҳакам нокаутдан сўнг ўзига ҳужум қилган ММА жангчисини «бўғиб олди»
Ҳакам Армен Ананян Қримда бўлиб ўтган ММА мусобақасида хорватиялик Карло Капут билан жанг ўтказган Ренат Лятифовга нисбатан бўғувчи усулни қўллашга мажбур бўлди. Мазкур ҳолат тасвирланган видео YouTube’даги МАТЧ ТУБ каналида жойлаштирилди.
Капут Лятифовни биринчи зарбадаёқ нокаутга учратгач, Ренат ҳакамга ҳужум қилди ва Ананян унга нисбатан бўғувчи усулни қўллашга мажбур бўлди.
Хорватиялик жангчи фаолиятидаги саккизинчи ғалабасига эришди. Украиналик Лятифов фаолиятидаги 24-мағлубиятига учради (34 ғалаба).