Ўзбекистон | 17:04 / 30.08.2018
7948
2 дақиқада ўқилади

Халқаро мақом анжумани қатнашчилари Шаҳрисабзга "Афросиёб"да боришади

Мутахассислар томонидан Қарши-Китоб йўналишида илк бор "Афросиёб" замонавий электропоезди ҳаракатлантирилди. Техник синовлар муваффақиятли ўтказилди ва 30 август куни фойдаланишга топширилди. 

Қашқадарё вилоятига қатновчи "Афросиёб" поезди Қарши шаҳри орқали Шаҳрисабзга етиб келди. Мазкур лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши юртимиз аҳолиси ҳамда сайёҳлар учун Мустақилликнинг 27 йиллиги арафасида муносиб туҳфа бўлди.

Қарши-Китоб темир йўл линиясини модернизация қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси тўлиқ ниҳоясига етказилди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тажрибали мутахассислари умумий узунлиги қарийб 124 километрдан иборат бўлган мазкур лойиҳанинг қисқа муддатда, сифатли қилиб амалга оширишди.
 
Эътиборлиси, 94 километр масофани ташкил этувчи "Тошгузар-Китоб" линияси тўлиқ электрлаштирилиб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови учун мослаштирилди.
 
Маълумки, жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда I Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади. Халқаро тадбир қатнашчилари энди бу тадбирга "Афросиёб" поездида келишлари мумкин бўлади. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид