Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевни табриклади
Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ва Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Тожикистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали бутун қардош Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этиш ва энг эзгу тилакларимни билдириш менга катта мамнуният бағишлайди.
Сиз олиб бораётган узоқни кўзлаган сиёсат ҳамда мамлакат ҳаётининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларидаги муҳим янгиланишлар бугун ўз натижаларини бериб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини муттасил юксалтирмоқда.
Ўзбекистон билан минглаб дўстлик ришталари орқали боғланган Тожикистон яқин қўшни сифатида ушбу муваффақиятлардан хурсанд бўлмоқда.
Халқларимизни маданий-маънавий яқинлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш, тинчлик ва тотувликка асосланган кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик тажрибаси боғлаб туради.
Ўзбекистон билан муносабатлар Тожикистон ташқи сиёсатининг ҳамиша асосий устувор йўналиши бўлган ва шундай бўлиб қолади.
Биз Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг очиқ ва конструктив муҳитидан, шунингдек, ҳамкорлигимиз халқларимиз ва бутун минтақамиз манфаатлари йўлида изчил ривожланиб бораётганидан ғоят хурсандмиз.
Бунда, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизнинг шахсий ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.
Яқинда гўзал мамлакатингизга давлат ташрифим давомида Сиз билан бўлиб ўтган самарали учрашувларимизни, тарихий ҳужжат – Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзолаганимизни алоҳида илиқлик билан эслайман.
Ишончим комил, ушбу ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар, шунингдек, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида қатор кенг миқёсли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган келишувларимизнинг рўёбга чиқиши мамлакатларимизнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган самарали ҳамкорлигига янги ва кучли суръат бағишлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, бундан буён ҳам Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик анъаналари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга барча кучларни йўналтиришга тайёр эканимни билдираман.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида мамлакатларимиз муносабатлари Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги йўлида бундан-да мустаҳкамланишига ишонаман.
Ушбу қутлуғ байрам кунларида Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, мамлакат равнақи йўлидаги режаларингиз ва интилишларингиз рўёбида катта зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, бахт-саодат ва фаровонлик тилайман”, - деб ёзади Имомали Раҳмон.
“Ўзбекистоннинг Миллий куни муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини ва бутун ўзбек халқини шахсан ўз номимдан ва халқим номидан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Қардошимиз ва дўстимиз деб билганимиз Ўзбекистоннинг Сиз, азиз қардошимнинг оқилона ва узоқни кўзловчи раҳбарлигида эришаётган ютуқларини бутун дунё каби биз ҳам юқори баҳолаган ҳолда кузатяпмиз. Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши йўлида ғайрат ва фидокорлик билан қилаётган саъй-ҳаракатларингизни бугунгача бўлгани каби келгусида ҳам қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик ва стратегик шериклик биргаликдаги саъй-ҳаракатимиз билан халқларимизнинг манфаати йўлида янада кучайишига ишончим комил. Сизнинг оқилона раҳнамолигингизда дўст ва қардош Ўзбекистоннинг шундай иродага эга эканининг шоҳиди бўлаётганимдан мамнунман.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон билан муносабатларимиз келгусида янада ривожланишига ишончимни тасдиқлаган ҳолда, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қардош ўзбек халқига омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан”, - дейилади Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг табригида.
Шунингдек, Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён
Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён
Фаластин Давлати Президенти, Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзиньпин ва Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни табриклаганди.
Мавзуга оид
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
22:05 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
18:41 / 02.04.2026