Жаҳон | 15:35 / 31.08.2018
7580
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия лирани барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўрмоқда

Фото: Daily Sabah

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, мамлакат «ҳужум»ни енгиб ўта олади ва миллий валютанинг ўзгарувчанлиги тўхтайди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Туркия ҳукумати лиранинг ўзгарувчанлигини йўқотишга қаратилган зарур операцияларни амалга оширмоқда.

Аввалроқ, Эрдўған Туркия террорчилик ташкилотларининг жангарилари билан алоқалар йўлида 81 миллионлик аҳолига эга давлат билан стратегик шериклик ва иттифоқчиликни қурбон қилганларга «хайр деётгани» ҳақида хабар берганди.

Унинг ишонч билдиришича, мамлакат душманларининг Туркияни «барча соҳаларда, молиядан тортиб сиёсатгача» бўйсундириш бўйича режалари муваффақиятсизликка учрайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Туркия узоқ йиллар давомида «АҚШдан фойдаланиб келгани» ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид