Европанинг энг йирик юк портидан 112 тонна кобальт метали ўғирлаб кетилди
Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида жойлашган, Европанинг энг йирик юк портидан умумий қиймати 10 млн доллардан ошувчи 112 тонна кобальт метали ўғирлаб кетилган.
Канаданинг Cobalt 27 Capital Corp. компанияси баёнотида айтилишича, ўғрилик Vollers Group. компаниясига тегишли омборда июль ойида содир этилган. Cobalt 27 ўғриликдан кўрган йўқотишини 76 тонна кобальтга баҳолаган. Компаниянинг маълум қилишича, металл тўлиқ суғурталанган бўлган.
Кобальт литий-ион аккумуляторларини ишлаб чиқаришдаги энг муҳим компонентлардан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг 2-чорагида унинг нархи электромобиллар ишлаб чиқарувчилари томонидан талабнинг ошиши ва унинг етказиб берилишида тўхтаб қолишлар юз бериши хавотири сабабли 10 йил ичидаги максимум қийматга (бир фунти учун 44 доллар) кўтарилган. Шундан кейин кобальт қазиб олувчи компаниялар унинг олиниши ҳажмини оширишган ва бунинг натижасида металл нархи бир фунт учун 35 долларгача арзонлашган.
Мавзуга оид
18:44 / 23.11.2024
Европа янги энергетика инқирозига дуч келмоқда — Bloomberg
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024